JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

«Россия ва АҚШ Суриядан қўшинларни олиб чиқиши керак» - Эрдўған баёнот берди

«Россия ва АҚШ Суриядан қўшинларни олиб чиқиши керак» - Эрдўған баёнот берди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия ва АҚШни Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳамда инқирозга сиёсий йўл билан ечим топишга бор эътиборни қаратишга чақирди. Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трамп шанба куни Сурия бўйича қўшма баёнотни

Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити давомида маъқуллашди. Ҳужжатга кўра, Путин ва Трамп Москва ҳамда Вашингтон ИШИД террорчилик гуруҳи билан, у бутунлай тор-мор этилмагунича кураш олиб бориш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттиришини тасдиқладилар.

"Айтилмоқдаки, Сурия инқирозини ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди. Унда улар ўз ҳарбийларини ортга қайтаришлари лозим ҳамда шунда инқирознинг ечими сиёсий бўлади. Келинг, бу масалаларда бирга ишлаймиз", - дея айтиб ўтди Эрдўған Путин билан музокаралар ўтказиш учун Сочига учиб кетишидан аввал.

Унинг қўшимча қилишича, Туркия АҚШ қўшинлари Ироққа 2003 йилда бостириб киришига қарши бўлган.

"Бироқ улар киришди ҳамда у ерда қолмасликларини айтишди. Кетишдими? Йўқ. Жаҳон аҳмоқ эмас. Кўп ҳолатларда бир нарса айтилади, бошқаси эса қилинади, афсуски. Американинг Сурия шимолида бешта база ҳамда бошқа минтақаларда яна саккизта базаси бор – ҳаммаси бўлиб 13 та. АҚШ у ерга етказиб берган қурол бор. Россия Сурияда бешта базага эга. Бу кўз юмиб бўлмайдиган нарсаларни нима қилиш керак?" – дея айтиб ўтди Эрдўған.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru