JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Назарбоев бутун дунёни асабийлаштираётган ҳолат ҳақида гапирди

Назарбоев бутун дунёни асабийлаштираётган ҳолат ҳақида гапирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев жаҳонда қуролланиш бўйича харажатлар даражаси ўсиб бораётгани ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz. Назарбоев Остона клубининг учинчи ҳар йиллик йиғилишида нутқ сўзлади. Унинг маълум қилишича, жаҳонда қуролланишга харажатлар ортиб бормоқда,

ким тезроқ қурол сотиб олиш бўйича пойга бошланган ҳамда ядро қуролини қўллаш таҳдиди яна туғилган. "Яқин Шарқ ҳамда Африкадаги ҳарбий ҳаракатлар кўплаб йиллар, ўн йиллар давомида фаол босқичда турибди. Афғонистон, Ироқ, Украина, Тоғли Қорабоғдаги вазият жуда кескин. Глобал кескинликнинг ортиши эса қуролга талабни кўпайтирмоқда", - дея айтиб ўтди Нурсултон Назарбоев.

Унинг таъкидлашича, жаҳондаги ҳарбий харажатлар навбатдаги маротаба ошган.

"Ҳарбий харажатларнинг ўсиши – бу нафақат хавфсизликка таҳдид, балки иқтисодий ҳамда инсон ресурсларини Ердаги ривожланиш ва талабларга ҳақиқий эҳтиёждан ўзига самарасиз тортиб олишдир", - дея маълум қилди Назарбоев.

"Оммавий қирғин қуроллари синови, Корея ярим оролидаги вазият бугун бутун дунёни асабийлаштирмоқда. Бу ҳолатда йирик давлатлар ўртасида ракеталарга қарши мудофаа масалалари, ядро қуролини қисқартириш бўйича бир қарорга келинмаяпти", - дея таъкидлаб ўтган Нурсултон Назарбоев.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru