JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Сочида Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар тиклангани таъкидланди

Сочида Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар тиклангани таъкидланди

Жорий йил бошидан буён Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин телефон орқали 13 марта сўзлашиб, 5 марта учрашишди. Ҳар икки давлат президентларининг навбатдаги учрашуви бугун Россиянинг Сочи шаҳридаги Бочаров Ручей қароргоҳида бўлиб ўтмоқда.

 

«Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатларни тўлиқ ҳажмда қайта тикланди деб аташ мумкин», деган Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашуви чоғида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Россия етакчисининг сўзларига кўра, жорий йилнинг дастлабки саккиз-тўққиз ойида маҳсулот айланмаси 2016 йилги таназзулдан сўнг учдан бир қисмга кўтарилган.

Путиннинг қўшимча қилишича, Туркия билан барча йўналишларда иш олиб борилмоқда, жумладан Суриядаги тангликни бартараф этиш юзасидан ҳам. Путин ҳар икки мамлакат жорий масалаларни тезкор муҳокама этиши кетидан келадиган позитив самарани қайд этди.

У Эрдўғонга ташриф учун ташаккур изҳор этди. «Дарҳақиқат, биз қўшнимиз. Сиз таъкидлаганингиздек, бир соатдан сал зиёд парвоз масофасидамиз», — деган Путин.

Фото: РИА "Новости"

Муносабатларни яхшилаш йўли биз қул урган интесив алоқалар Туркия ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди, деган Эрдўған. Туркия Жумҳурияти раҳбарининг сўзларини Анадолу агентлиги келтирмоқда.

Эрдўғаннинг қайд этишича, Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар даражаси, шунингдек минтақавий муаммолар хусусида икки давлатнинг бирдамлиги келажакка ишончни мустаҳкамлайди.

Турк етакчисининг фикрича, сиёсий, мудофаа, иқстиодий ва савдо-сотиқ соҳаларида иккитомонлама алоқалар кундан кунга ривожланиб бормоқда.

Учрашувда Туркия томонидан Бош штаб раҳбари Ҳулуси Ақар, Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушўғли ва президент матбуот котиби Иброҳим Қалин иштирок этишди.

Йил бошидан буён Эрдўған ва Путин телефон орқали 13 марта сўзлашиб, 5 марта учрашишди.

Бочаров Ручейда тор доирада учрашув ўтказилгач, президентлар кенгайтирилган йиғилиш ўтказишади. Сўнгра президентлар матбуот учун баёнот бериш учун чиқишади.

Владимир Путин Эрдўған билан музокаралар ўтказиш учун Сочига атайлаб бир кун аввал ташриф буюрди.

Россия ва Туркия муносабатлари 2015 йилда турк қирувчи самолёти Сурия осмонида Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширгач, совуқлашиб кетган эди. Шундан сўнг Москва Анқарага нисбатан санкциялар жорий этган, масалан, чартер парвозларини тақиқлаб қўйган эди.

2016 йилда Эрдўғон воқеадан таассуфда эканлигини билдирган эди, бу руслар томонидан узр сўраш сифатида талқин қилинган. Шундан сўнг Россия чекловларни бирин-кетин олиб ташлаб, савдо-иқтисодий алоқаларни нормаллаштириш бошланган эди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru