JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Атамбоев кетишидан аввал муҳим қонунни имзолади

Атамбоев кетишидан аввал муҳим қонунни имзолади 

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев «Қирғизистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент девонининг ахборот сиёсати бўлими хабар берган.

 

Унинг маълумотларига кўра, қонун «XX асрнинг биринчи ярмидаги муҳим тарихий ҳодисаларга 7 ва 8 ноябрни дам олиш кунлари – Аждодлар хотираси ва тарихи Кунлари сифатида аниқлаш йўли билан объектив тарихий баҳо бериш мақсадида» қабул қилинди.

Қирғизистон ҳукуматига тегишли қонунчилик актларини ушбу қонун билан мувофиқлаштириш топшириғи берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алмазбек Атамбоев ўзининг тилла соатини журналистга ҳадя қилгани хабар берилганди.

Рейтинг@Mail.ru