JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Судан президенти Россия раҳбарияти билан ҳарбий база яратишни муҳокама қилди

Судан президенти Россия раҳбарияти билан ҳарбий база яратишни муҳокама қилди  

Россияга ташриф буюрган Судан президенти Умар Башир Россия президенти Владимир Путин ва мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ўтказилган музокаралар ҳақида сўзлаб берди. Баширнинг айтишича, учрашувлар чоғида Қизил денгизда ҳарбий база яратиш имконияти муҳокама қилинган.

“Аввал Россия президенти, сўнгра мудофаа вазири билан ҳарбий база яратишни муҳокама қилдик”, деб айтган Башир. Бундан ташқари, Хартум томондан Россиянинг Су-30 ва Су-35 ҳарбий самолётларининг харид қилиниши имконияти муҳокама қилинган. Судан президенти шунингдек С-300 зенит-ракета мажмуаларига қизиқиш билдирган. “Бизда хорижда агрессия ўтказиш нияти йўқ, биз фақатгина давлатимизни ҳимоя қилмоқчимиз”, деб айтган Башир.  

Судан президенти жорий ҳафтада Россияга расмий ташриф билан келди. У 23 ноябрда Путин билан учрашиб, унинг мамлакати “АҚШнинг тажовузкор ҳаракатидан ҳимояга муҳтожлигини” айтган.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru