JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Мисрда жанговар тайёргарликнинг энг юқори даражаси эълон қилинди

Мисрда жанговар тайёргарликнинг энг юқори даражаси эълон қилинди

Миср ички ишлар вазирлиги Синай яриморолидаги терактдан кейин мамлакатнинг барча ҳудудларида хавфсизлик кучлари жанговар тайёргарлигининг энг юқори даражасини эълон қилди. Бу ҳақда MENA нашри хабар бермоқда. Хавфсизлик кучларининг қўшимча бўлинмалари Мисрнинг асосий объектларида жойлаштирилди.

Сайёҳлик зоналари, давлат муассасалари, банклар ва полиция бўлимлари, шаҳарлар ва аҳоли пунктларига кириш-чиқиш жойлари алоҳида назоратга олинган.

Масжидлар, черковлар, театр ва кинотеатрлар ҳамда одамлар кўплаб йиғиладиган бошқа жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. 
Йўлларда автоуловлар текширилмоқда, кўчаларда мобиль патруллар навбатчилик олиб бормоқда. Шунингдек, Мисрнинг Африкадаги қисми ва Синайни боғловчи туннел ҳудудида автоуловлар текширилиши кучайтирилган. Ливия билан чегарадош ҳудудларда рейдлар ўтказилмоқда.  

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru