JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ИШИДнинг 3 муҳим етакчиси йўқ қилинди

ИШИДнинг 3 муҳим етакчиси йўқ қилинди

АҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррорчилик коалицияси охирги 3 ҳафта ичида Ироқ ва Сурияда ИШИДнинг 3 етакчисини йўқ қилди. Бу ҳақда журналистларга АҚШнинг қуруқликдаги қўшинлари полковниги Райан Диллон маълум қилди.    

 

“Охирги 3 ҳафта ичида коалиция ҳарбий-ҳаво кучларининг авиазарбалари натижасида ИШИДнинг 3 етакчиси йўқ қилинди. Террорчилик гуруҳида муҳим роль ўйнаган бу террорчиларнинг бартараф этилиши ИШИД раҳбарияти ва унинг ахборот тарқатиш фаолиятига талофат етказади. Бу эса жангариларнинг Сурия ва Ироқда ҳамда хорижда терактлар режалаштириш ва уларни амалга оширишга қодирлик даражасини камайтиради”, деб айтган Диллон.

Таъкидланишича, коалиция бу зарбаларни 28 ноябрь ва 1 декабрда амалга оширган.

Диллон жангарилар аввал назорат қилган деярли барча ҳудудни йўқотганини таъкидлаб ўтган.

“ИШИД аввал назорат қилган деярли барча ҳудудни йўқотди. 7,7 млн.дан кўпроқ одам энди озод, бироқ бу курашнинг охирини билдирмайди”, деб айтган полковник.

У ИШИДни турли вазиятларга мослаша оладиган “зеҳнли, бераҳм ва ёвуз” душман деб атади. Диллоннинг айтишича, коалиция Женевадаги музокаралар ижобий якун топмагунча Сурияда қолади. 

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru