JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Донбассдаги вазият кескин ёмонлашди - ЕХҲТ

Донбассдаги вазият кескин ёмонлашди - ЕХҲТ

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Украинадаги махсус мониторинг миссияси раиси Эртуғрул Апаканнинг маълум қилишича, мамлакат шарқида вазиятнинг кескин ёмонлашиши кузатилмоқда. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар қилинди.

 

«Биз вазият жуда ёмонлашганини хавотир билан қайд этмоқдамиз. Ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиш миқдори шу даражага етдики, буни биз жорий йилнинг февралидан бери қайд этмагандик», - дея айтиб ўтди Апакан.

Таъкидланишича, 11-17 декабрь кунлари ўт очишни тўхтатиш режими қарийб 16 минг маротаба бузилгани қайд этилди, бу ўтган ҳафтадаги кўрсаткичдан 35 фоизга кўпроқдир. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Украина бўйича махсус мониторинг миссияси раҳбари биринчи ўринбосари Александр Хуг Донбассдаги можаро об-ҳаво ҳарорати совиб бориши билан янада кескинлашиши ҳақида маълум қилганди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru