JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Туркия бош штаби Сурия шимолидаги янги амалиёт ҳақида эълон қилди

Туркия бош штаби Сурия шимолидаги янги амалиёт ҳақида эълон қилди

Туркия Сурия шимолидаги Африн туманидаги курд ҳарбий бўлинмаларига қарши «Зайтун новдаси» номи остида ҳарбий амалиёт бошлагани ҳақида эълон қилди. Anadolu агентлиги Бош штабга асосланиб хабар беришича, ҳарбий операция маҳаллий вақт билан соат 17:00да бошланди. 

 

Қайд этилишича, ушбу амалиёт Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия мухолифати билан мувофиқликда олиб борилади.

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим турк авиацияси Сурия шимолидаги курдларнинг кузатув пунктларини бомбалагани ҳақида маълум қилган.

Бироз аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Суриянинг Африн минтақасида курдларга қарши турк ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилганди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru