JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Анқарада Суриядаги операцияга қарши намойиш бўлиб ўтди

Анқарада Суриядаги операцияга қарши намойиш бўлиб ўтди

Анқара полицияси 21 январда Суриянинг Афринида ҳарбий операция ўтказилишига қарши чиқаётганлар гуруҳига қарши кўзни ачиштирувчи газ қўллади. Бу ҳақда CNN Türk хабар бермоқда.   Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолларни қўлга олиб, уларни сўроқ қилгани бўлимга олиб борганлар.

Одамлар курдларни қўллаб-қувватловчи Демократия ва халқлар партияси чақириқларидан кейин норозилик намойишларига чиққанлар.    

Туркия Суриянинг Африн шаҳрида курд қуролли тузилмаларига қарши “Зайтун шохи” операциясини ўтказмоқда. 

Рейтинг@Mail.ru