JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Туркия қуролли кучлари Африндан қочувчи террорчиларни таъқиб қилади – Эрдўған

Туркия қуролли кучлари Африндан қочувчи террорчиларни таъқиб қилади – Эрдўған

Туркия қуролли кучлари “Зайтун шохи” операцияси ўтказилаётган Суриянинг Афринидан қочаётган “Халқ мудофааси кучлари” отрядлари террорчиларини таъқиб қилади. Бу ҳақда 21 январда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди.   

 

“Террорчилар яширинишга уринаётганларини кўрмоқдамиз. Улар қочади, биз эса уларни таъқиб қиламиз. Бизнинг қуролли кучлар яқин орада Африндаги операцияни якунлайди”, деб айтган Эрдўған.  

Туркия қуролли кучлари 1,5 млн.га яқин суриялик курд яшовчи Афринда “Халқ мудофаа кучлари” отрядлари ва “Демократик иттифоқ” партиясидан бўлган курд тузилмаларига қарши операция олиб бормоқда. Sky News Arabia телеканалининг маълум қилишича, Африннинг бомбардимон қилиниши вақтида тинч аҳоли орасидан 6 киши ва “Халқ мудофаа кучлари”нинг 3 жангчиси ҳалок бўлган. Бироқ Туркия бош штабининг таъкидлашича, барча ҳалок бўлганлар террорчилар ҳисобланади.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru