JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ЕНГИЛМАС КУЧ!

Турли оқимларга раддиялар

Трамп Эрдўғанни Сурияда ҳарбий ҳаракатларни чеклашга чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқотда Суриянинг Афринида зўравонлик авж олаётганидан хавотир билдирган. Бу ҳақда Оқ уйнинг 24 январда берган хабарида айтилган.

 

“Трамп Туркияни ҳарбий ҳаракатларини чеклашга ва тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлишидан қочишга чақирди”, дейилган хабарда.

Трампнинг фикрича, юзага келган вазият АҚШ ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашиши билан боғлиқ хавфларга эга. Трамп Туркия хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилиш учун икки томонлама яқин ҳамкорликни таклиф қилган.   

Аввалроқ манбалар Трамп ва Эрдўған телефон орқали суҳбатлашишгани ва Африндаги операцияни муҳокама қилишганини маълум қилгандилар. Маълум қилинишича, суҳбат чоғида Эрдўған Трампни суриялик курдлар тузилмаларини қўллаб-қувватлашни ва уларга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирган.     

Туркия 20 январда Суриядаги “Демократик иттифоқ” партияси ва “Халқ мудофаа кучлари”нинг отрядларига қарши ҳарбий операция бошлаганди. Туркияда террорчилик гуруҳлари деб топилган бу гуруҳлар АҚШ томондан қўллаб-қувватланади.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru