JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Россия Мьянмага қурол сотиб, можарони янада кескинлаштирмоқчи - АҚШ

Россия Мьянмага қурол сотиб, можарони янада кескинлаштирмоқчи - АҚШ

АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, Мьянмага рус қурол-яроғларини етказиб бериш вазиятнинг янада оғирлашишига олиб келади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда. Давлат департаментининг расмий вакили Ҳезер Науэрт шундай баёнот билан чиққан.

 

«Гарчи жаҳондаги аксарият давлатлар Мьянмадаги инқирозга тинч йўл билан ечим топиш ҳаракатида бўлса-да, баъзи мамлакатлар янада кўпроқ азоб-уқубат ва беқарорликка олиб келиши мумкин бўлган қадамлар қўйишга тайёр турибди. Бу Россия учун инсонпарварлик ёрдами орқали бирдамликни кўрсатишга имконият эди, бироқ у қурол-яроғни сотиш ҳисобидан вазиятни янада оғирлаштирмоқчи», - дея маълум қилди Науэрт.

Унинг эслатишича, АҚШ Мьянма ҳарбийларига анчадан бери тезкор тайёргарликда ёрдам кўрсатмаяпти ҳамда қурол-яроғ, технологиялар ёки ҳарбий материалларни етказиб бермаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангладеш ва Мьянма роҳингя мусулмонларини ватанига қайтариш бўйича қарорга келгани хабар берилганди.  

Рейтинг@Mail.ru