JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Дуда: Польша ва Украина бир-бирига муҳтож

Дуда: Польша ва Украина бир-бирига муҳтож

Фото: Dawid Zuchowicz/Agencja Gazeta/Reuters

Польша президенти Анжей Дуданинг маълум қилишича, польшаликлар украинлар билан яхши муносабатларни хоҳламоқда ва ҳар икки давлат бир-бирига муҳтож, деб ҳисоблашади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида маълум қилинди.

«Биз, польшаликлар, украиналиклар билан яхши муносабатлар бўлишини истаймиз. Бизнинг фикрича, мамлакатларимиз бир-бирига муҳтож, бу ҳар икки давлат кучли ҳамда хавфсиз бўлиши учун ҳам керак», - дея айтиб ўтди Дуда 1944 йилда поляклар ва яҳудийларнинг оммавий қотиллиги юз берган Гута Пеняцкаяга ташрифи давомида.

Унинг сўзларига кўра, «шунинг учун бизга 1944 йилнинг 28 февраль куни бу ерда юз берган ҳодисалар бўйича ҳақиқат ва у ҳақда хотира керак».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша бош вазири Россияни асосий таҳдид деб атаганди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru