JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Туркия Афринда гуманитар танаффусга амал қилишдан бош тортди

Туркия Афринда гуманитар танаффусга амал қилишдан бош тортди

Фото: Reuters

Туркия бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғ Сурияда ўт очишни тўхтатиш келишуви Африндаги ҳарбий амалиётга тааллуқли бўлмайди, деб айтди.

 

“БМТ Хавфсизлик кенгашининг қарори “Зайтун бутоғи” амалиётига таъсир қилиши ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки у террорчиларга қарши олиб борилмоқда”, деб айтган Бўздоғ.

Шу билан бирга Туркия БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда 30 кунлик гуманитар танаффус киритиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилишини қўллаб-қувватлади. 

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин гуманитар танаффус Россия армиясининг террорчилик гуруҳларига қарши амалиётига таъсир қилмаслигини айтган.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru