JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Ироқда туркиялик 16 аёл ўлим жазосига маҳкум қилинди

Ироқда туркиялик 16 аёл ўлим жазосига маҳкум қилинди

Ироқ марказий жиноят суди Туркиянинг 16 аёл фуқаросини ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликлари учун ўлим жазосига маҳкум қилди. 

 

“Ироқ марказий жиноят суди Туркиянинг 16 нафар фуқаросининг ишини кўриб чиқиб, уларнинг ИШИД фаолиятига алоқадорликларини тасдиқлади. Суд террорчиликка қарши курашиш қонунига мувофиқ, айбланувчи аёлларга  ўлим жазоси ҳукмини чиқарган”, деб маълум қилинган суд қарорида.

Ироқнинг олий суд кенгаши вакили Абдул Саттор Бирқадарнинг таъкидлашича, айбланувчилар тергов давомида Ироқ ҳудудига ИШИД аъзоларига турмушга чиқиш мақсадида келишгани ва уларга логистик кўмак кўрсатишганини тан олишган. Маълум қилинишича, ҳукм бошланғич ҳисобланиб, у бўйича аппеляция сўралиши мумкин. 

Аввалроқ Бағдод суди Туркиянинг бир аёл фуқаросини ИШИДга алоқадорлик учун ўлим жазосига маҳкум қилганди. Яна 10 туркиялик аёл турли муддатдаги қамоқ жазоларига маҳкум қилинганлар. Улар Ироққа кейинроқ жанговар ҳаракатларда ўлган эрлари билан бирга келишган. Аёллар Мўсул ва Тел-Афарда қўлга олинганлар.

Фото: Fotolia

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru