JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Илон Маск Учинчи жаҳон урушида қандай омон қолиш мумкинлиги ҳақида сўзлади

Илон Маск Учинчи жаҳон урушида қандай омон қолиш мумкинлиги ҳақида сўзлади

SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск Техас штатидаги Остин шаҳрида ўтаётган анъанавий South by Southwest технологиялар ва маданиятлар фестивалида Ой ва Марсда одамлар яшайдиган станциялар Учинчи жаҳон уруши вазиятида инсониятга цивилизацияни тиклашга ёрдам беради.

 

Маскнинг айтишича, Учинчи жаҳон уруши юз берса, инсоният учун “қоронғи замонлар” келиши эҳтимоли мавжуд.

“Биз қаердадир инсоният цивилизациясини тиклаш учун унинг етарлича намунаси борлигига ишончимиз комил бўлишини истаймиз. Фикримча, Ердаги ҳаётни тиклаш учун Ой ва Марсда станцияга эга бўлиш муҳимдир”, деб айтган Маск. 

Маскнинг таъкидлашича, Марсда станцияга эга бўлиш энг яхши вариант бўлар эди.

“Чунки Марс Ердан анча йироқда ва у ердаги базанинг Ойдаги базадан омон қолиши эҳтимоли каттароқ”, деб тушунтирган ўз фикрини Маск. 

Фото: EPA\UPG

Рейтинг@Mail.ru