JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Россия АҚШ Дамашққа зарба берадиган бўлса, жавоб қайтармоқчи

Россия АҚШ Дамашққа зарба берадиган бўлса, жавоб қайтармоқчи 

Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг маълум қилишича, агарда Сурияда россиялик ҳарбий хизматчилар ҳаётига таҳдид пайдо бўладиган бўлса, Россия тегишли жавоб чораларини кўради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

 

«Бизнинг ҳарбий хизматчилар ҳаётига таҳдидлар пайдо бўладиган бўлса, Россия қуролли кучлари ҳам ракеталар, ҳам уларни қўлловчи ташувчиларга нисбатан таъсир жавоб чораларини кўради», - дея айтиб ўтди Герасимов.

Унинг қўшимча қилишича, айни дамда Дамашқдаги вазиятни нормал ҳолатга келтириш бўйича тегишли тадбирлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли Америка томони Сурия ҳудудида янги ҳаракатларга тайёр экани ҳақида маълум қилганди.

Фото: Reuters

 

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru