JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Bloomberg: Дональд Трамп россиялик дипломатларни АҚШдан чиқариб юборишга тайёр

Bloomberg: Дональд Трамп россиялик дипломатларни АҚШдан чиқариб юборишга тайёр

АҚШ президенти Дональд Трамп Скрипал иши туфайли россиялик дипломатларни АҚШдан чиқариб юборишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Bloomberg​ агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

 

Унда айтилишича, президент фақат Европадаги ҳамкасблари ҳам шундай қарор қабул қилишини кутиб турибди. Bloomberg​ мухбирининг хабарига кўра, Трамп ушбу қарорини душанба куни оммага расман эълон қилиши кутилмоқда.

Агентлик манбасига кўра, «​Дональд Трамп жума куни ушбу масалани мамлакат Молия вазири Стивен Мнучин, АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Ҳантсман, Савдо вазири Уилбур Росс, Адлия вазири Жефф Сешнс, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ва Миллий разведка директори Дэниел Коутс билан муҳокама этди»​.

АҚШ Оқ уй матбуот котиби Раж Шаҳ айни пайтда «АҚШ ушбу масалани муҳокама этишда Буюк Британия тарафида» эканини аниқ ифода этган.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru