JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Қирғизистон Афғонистон билан уч томонлама консорциум тузишни таклиф қилди

Қирғизистон Афғонистон билан уч томонлама консорциум тузишни таклиф қилди 

Тошкент шаҳрида давом этаётган «Тинчлик жараёни хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция давомида Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида агросаноатни ривожлантириш бўйича уч томонлама консорциум тузиш ва машинасозликни ривожлантириш таклифлари билдирилди.

Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради. «Биз саноатни ривожлантириш ва ижтимоий масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилиш Афғонистон учун фақат фойда келтиради, деб биламиз. Шу туфайли, Тожикистон иштирокида Қирғизистон ва Афғонистон ўртасида уч томонлама агросаноатни ривожлантириш бўйича консорциум тузишни таклиф қиламиз.

Шунингдек, бош штаби Бишкек шаҳрида иш олиб борувчи Афғонистон масалаларини тадқиқ этувчи марказни ишга тушириш лозимлигини айтмоқчиман. Бугунги кунда 300дан ортиқ афғонистонлик ёшлар Қирғизистонда таҳсил олмоқда. Ўйлайманки, бу тажриба бошқалар учун ҳам асқатади», - дейди Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев.

Фото: KUN.UZ

Рейтинг@Mail.ru