JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ЕНГИЛМАС КУЧ!

Турли оқимларга раддиялар

Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин ўзаро уруш бўлмаслигига ваъда берди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ўз давлатлари ўртасида бошқа уруш юз бермаслиги ҳақида ваъда берди. 

Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда. Аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея етакчиларининг музокаралари мавзуси маълум қилинганди.

Корея ярим оролини ядросизлантириш, узоқ муддатли тинчлик ва Жануб ҳамда Шимол ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўналишлари бўйича «самимий мулоқот» ўтказилгани айтилди. Жанубий Корея маъмурияти вакилининг журналистларга хабар беришича, Кореялараро саммитнинг якуний баёноти устидаги иш давом этяпти.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru