JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Лавров: Россия ташвишда

Лавров: Россия ташвишда

Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Москва Яқин Шарқдаги геосиёсий ҳолатни ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлардан ташвишда. Бу Фаластин муаммосини орқа планга суриб қўйиш мақсадида қилинмоқда, деб хабар берди РИА «Новости».

«Шу билан бирга, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка геосиёсий харитаси кўринишини ўзгартириш бўйича биз учун хавотирли бўлган ҳаракатлар юз бермоқда. Бу Фаластин муаммосини энг орқа ўринга суриб қўйиш учун қилиняпти», - дея айтиб ўтди Лавров БМТнинг Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Николай Младенов билан учрашувда.

Унинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият Яқин Шарқдаги барча муаммоларни ҳал қилиб, Фаластин муаммосини эътиборсиз қолдира олмайди, бунга ҳаққи ҳам йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров АҚШнинг Эрон билан ядро келишувидан чиқиши оқибатлари ҳақида айтганди. 

Фото: РИА Новости / Григорий Сысоев

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru