JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

«Росатом» ҳарбий мақсадлар учун ядро реакторлари ишлаб чиқаётгани айтилди

«Росатом» ҳарбий мақсадлар учун ядро реакторлари ишлаб чиқаётгани айтилди

«Росатом»да ҳарбий мақсадларга мўлжалланган оғир суюқ ҳолда металлдан иборат иссиқлик ташувчига эга ядро реакторларини ишлаб чиқиш билан шуғулланишмоқда. Бу ҳақда корпоратив маълумотни ошкор этиш маркази ҳисоботида айтилган, деб ёзмоқда РИА «Новости».

«Оғир суюқ металлдан иборат иссиқлик ташувчиларига эга реактор қурилмалари: давлат мудофаа буюртмаси доирасида ишлар олиб борилган», - дейилади «Росатом» «ОКБ «Гидропресс» АЖнинг 2017 йил учун ҳисоботида.

Ҳисоботда лойиҳа-конструкторлик, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳақида айтилади. Ушбу ишлар ҳақида батафсил маълумот ошкор этилмаяпти. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Росатом» Ўзбекистон бўйича баёнот берганди.

Фото: Александр Кряжев/РИА «Новости»

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru