JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ЕИ ва НАТО Россияга қўйилган айбловларни қўллаб-қувватлади

ЕИ ва НАТО Россияга қўйилган айбловларни қўллаб-қувватлади

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Малайзиянинг Boeing MH17 лайнери ҳалокатга учрашига Россия масъул эканини билдирди. Бу ҳақдаги тегишли баёнот сайтда жойлаштирилган. «MH17 ҳалокати глобал фожиага айланди, ҳамда айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак», - дейилади хабарда.

 

Бундай айбловларга Евроиттифоқ ҳам қўшилган.

«Европа иттифоқи Россия Федерациясини ўзига масъулият олиш ва суриштирув билан тўла ҳамкорлик қилишга чақиради», - дейилади ЕИ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Россия MH17 ҳалокатига алоқадор эканини рад этиб чиққанди.

Бунга қадар Нидерландия ва Австралия ҳукумати Россияни Малайзиянинг Boeing MH17 лайнери ҳалокатида расман айблади.

Фото: Postimees

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru