JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

«Қоидалар бузилиши қоидага айланмоқда». Путин жаҳон иқтисодиёти асослари бузилаётганини айтди

«Қоидалар бузилиши қоидага айланмоқда». Путин жаҳон иқтисодиёти асослари бузилаётганини айтди

Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (ПХИФ) сўзлаган нутқида жаҳон иқтисодиёти ҳозирги кунда ривожланиш хавфига олиб келадиган протекционизмнинг янги шаклларига дуч келаётганидан хавотир билдирди.

 Россия раҳбарининг маълум қилишича, ҳозир ўнлаб йиллар давомида қурилган кўп томонлама ҳамкорлик тизимининг пойдеворини кескин равишда бузилмоқда. «Қоидаларнинг бузилиши қоидага айланмоқда», - деган Путин.

Унинг сўзларига кўра, бозорлар очиқлиги ва ҳалол рақобатни қандайдир истиснолар, чекловлар ва санкциялар четлаштирмоқда. Путиннинг таъкидлашича, давлатлар аввал ҳам протекционизм масалалари билан дуч келган. Бироқ энди, Россия президентининг фикрига кўра, бу миллий хавфсизлик манфаатларига кўрсатилган ҳолда «рақобатчиларни бостириш ва имтиёзларни тақдим этиш талаби» сиёсатига айланди, бунда «протекционизмнинг янги таҳрири» ҳақида гап бормоқда.

«Санкциялар ва чекловларнинг ишдан чиқиб бўлган спирали янада кўплаб мамлакатлар ва компанияларга зарар етказмоқда, бунда савдо режими чекловлари ҳеч қачон ўзига нисбатан қўлланилмаслигига амин бўлганлар ҳам бор», - деди Путин. Унинг сўзларига кўра, «ўзбошимчалик ва назоратсизлик муқаррар равишда чеклов воситаларини ўнгга ва чапга қўллаш васвасасини келтириб чиқаради». 

Жаҳон иқтисодиётидаги салбий тенденцияларга мисол сифатида, Путин Жаҳон савдо ташкилоти доирасида битимлар сони қисқарганини айтди. Россия раҳбарининг тан олишича, бу ташкилот идеал эмас, аммо бошқа ҳеч нарса яратмасдан туриб, уни тарк этиш мумкин эмас. Акс ҳолда, «савдо-сотиқ низоларида ким ҳақ эканини фақат куч ҳал қилади», - деди Путин.

Нутқ чоғида Путин протекционизмнинг янги шаклларини жорий этаётган ёки улардан зарар кўрган давлатларнинг номини айтмаган.

Фото: ТАСС /Метцель Михаил

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru