JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

«Ҳарбий тўнтариш режалаштирилган». Мадуро АҚШни айблаб чиқди

«Ҳарбий тўнтариш режалаштирилган». Мадуро АҚШни айблаб чиқди

Венесуэла президенти Николас Мадуро Қўшма Штатлар ҳукуматини мамлакат ҳудудида ҳарбий тўнтаришни амалга ошириш ҳаракатида эканида айблади. Бу ҳақда Globovision телеканали хабар бермоқда.

 

Мадуронинг сўзларига кўра, АҚШ «Боливариан инқилобини» йўқ қилиб ташлашга интилмоқда ҳамда бунинг учун Венесуэла ҳудудида ҳарбий тўнтариш амалга оширишни режалаштирган.

Аввалроқ, «катта еттилик» (G7) ва Евроиттифоқ (ЕИ) давлатлари Венесуэлада бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаси тан олинмаслиги ҳақида маълум қилганди. Гап Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Британия, АҚШ ва бошқа қатор мамлакатлар ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШдан Венесуэла дипломатлари чиқариб юборилиши хабар қилинганди.

Фото: Prensa Presidencial

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru