JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Эрон АҚШ санкциялари туфайли иқтисодиётни барқарорлаштириш дастурини тайёрлади

Эрон АҚШ санкциялари туфайли иқтисодиётни барқарорлаштириш дастурини тайёрлади

Эрон вице-президенти ва бюджет ҳамда режалаштириш ташкилоти раҳбари Муҳаммад Багер Нобахт Теҳрон АҚШ томонидан киритилган санкциялар шароитида Эрон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс дастурни тайёрлаганини маълум қилди, деб хабар берди IRNA агентлиги.

 

Нобахтнинг сўзларига кўра, дастур 12та батафсил режадан иборат. Хусусан, Эрон ҳукумати Марказий банк билан ҳамкорликда валюта бозорини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Яна бир режада эса ҳар йили янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

2015 йил 14 июлда Эрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” (Россия, АҚШ, Британия, Хитой, Франция, Германия) бир неча йиллик Эрон атоми муаммоси борасида тарихий келишувга эришганди: Эрон ўзаро ҳаракатлар режасини бажариши эвазига илгари унга нисбатан БМТ хавфсизлик кенгаши, АҚШ ва Евроиттифоқ томонидан киритилган иқтисодий ва молиявий санкциялар олиб ташланиши лозим эди.

2018 йил 8 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан ядровий дастур бўйича келишувдан чиқишини ва Эронга нисбатан барча санкциялар қайта тикланишини ҳамда у билан бизнес юритадиган мамлакатларга ҳам санкциялар жорий этилишини эълон қилди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru