JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Террорчилар Британия парламентига бостириб кира олишига кетадиган вақт маълум қилинди

Террорчилар Британия парламентига бостириб кира олишига кетадиган вақт маълум қилинди 

Буюк Британия полицияси амалий тажриба давомида Британия парламенти биносига бостириб кирмоқчи бўлган террорчиларга бунинг учун қанча вақт талаб этилишини аниқлади. Аниқланишича, террорчиларга бунинг учун 5 дақиқа кифоя қилар экан. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда. 

 

Таъкидланишича, террорчилар ролини ижро этган полициячилар тажриба вақтида Темза дарёси томондан парламент биносига осонлик билан кира олишган. Улар бир неча дақиқа ичида қуйи палата залига етиб бора олишган. “Тажриба ҳақиқий ҳужум вақтида 100 дан кўпроқ парламентчи бир неча дақиқа ичида ҳалок бўлиши мумкинлигини яққол кўрсатди”, деб ёзилган нашрда.     

Текширувдан кейин полиция парламент биноси қўриқланишини кучайтириш бўйича бир қатор тавсиялар ишлаб чиққан. Жумладан, улар дарё томондан бинога яқинлашишни имконсиз қилиш учун Темзада ҳимоя тўсиқларини ўрнатишни таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Англиянинг жанубида яшовчи, исмини Холид Масъудга ўзгартирган Эдриан Рассел Ажао парламент биносига олиб борувчи Вестминстер кўпригида автомобилни пиёдалар устига бостириб борган ва бир неча кишини уриб, парламент биносигача етиб борган. У ерда террорчини бир полициячи тўхтатган. Террорчи унга пичоқ билан ҳужум қилгандан кейин полиция томондан отиб ўлдирилган. Воқеа оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru