JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Кобулда содир этилган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Кобулда содир этилган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

28 сентябрда Афғонистон пойтахти Кобулда портлаш содир этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 18:00ларда шаҳарнинг туманларидан бирида полиция машинасига магнит ёрдамида маҳкамланган портловчи қурилма портлаган.  

Охирги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 3 киши, жумладан икки полициячи ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 16 нафар маҳаллий фуқаро турли оғирликдаги тан жароҳатлари олган, деб хабар бермоқда Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Нажиб Донишга иқтибос келтирган ҳолда 1TV телеканали.

Бу ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмаган.

Бундан аввалроқ ҳам Кобулда стадиондаги ўтказиш-текшириш пунктида портлаш содир бўлганди. Бу ерда крикет бўйича учрашув бўлиб ўтаётган вақтда террорчи-худкуш ўзини портлатган. Бу ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлганди.

Рейтинг@Mail.ru