JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Мисрда масжиддаги теракт қурбонларига ёдгорлик ўрнатиладиган бўлди

Мисрда масжиддаги теракт қурбонларига ёдгорлик ўрнатиладиган бўлди

Мисрда Синай яриморолининг шимолидаги Ар-Рауд масжидида содир этилган теракт қурбонлари хотирасига ёдгорлик барпо этиладиган бўлди. Бу ҳақда Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисийнинг тегишли буйруғига иқтибос келтирган ҳолда Al-Masri Al-Yaum нашри маълум қилди.

 

Таъкидланишича, ёдгорликнинг барпо этилиши муддатлари ва жойи кейинроқ маълум қилинади. Миср президенти шунингдек вазирлар маҳкамасига қурбонлар оилаларига моддий компенсация сифатида 11 минг доллардан ажратиш топшириғини берган.

24 ноябрда жангарилар масжидга жума намози вақтида ҳужум қилишди. Ҳужум оқибатида охирги маълумотларга кўра, 305 киши ҳалок бўлди, 128 киши жароҳат олди.

Рейтинг@Mail.ru