JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ЕНГИЛМАС КУЧ!

Турли оқимларга раддиялар

Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида микроавтобус ҳамда юк машинаси тўқнашиб кетди. Йўл-траспорт ҳодисаси оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди ва яна саккиз инсон турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда Yeni Safak хабар бермоқда.

Таъкидланишича, воқеа жойига тез ёрдам, полиция ва ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб келган. Минтақавий прокуратура раҳбари Дўған Перл ҳам ҳодисани суриштирувдан ўтказиш жараёнида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Туркиянинг Эскишаҳар вилоятида ичида болалар бўлган мактаб автобуси номаълум сабабларга кўра трасса ёнидаги дарахтга келиб урилганди. Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлиб, 44 инсон жароҳат олган эди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru