JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Эфиопияда фавқулодда вазият тартиби эълон қилинди

Эфиопия ҳукумати бош вазир Хайлемариам Десалегн мамлакатдаги юз бераётган тартибсизликлар ва сиёсий инқироз ортида истеъфога кетишини маълум қилгандан кейин фавқулодда вазият тартибини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.   

Ҳукмрон коалиция “Эфиопия халқларининг инқилобий-демократик фронти” йиғилишдан кейин фавқулодда вазият эълон қилишга қарор қилган. Фавқулодда вазият тартиби қандай муддат давом этиши маълум қилинмаган. 

Мамлакатда мухолифат етакчилари озод этилиши талаб қилиниб иш ташлашлар ва намойишлар бўлиб ўтган. Январь ойидан бугунгача мухолифатнинг 6 мингдан кўпроқ аъзоси озод қилинган. 

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru