JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Москвада 9 май куни портлашлар содир этишни режалаштирган шахслар ушланди

 

Москвада 9 май куни портлашлар содир этишни режалаштирган шахслар ушланди

Москвада 9 май куни арафасида Россия пойтахтидаги «Бессмертный полк» акциясига ҳужум амалга оширишга тайёргарлик кўрган террорчилар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов айтиб ўтди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Унинг сўзларига кўра, бирданига бир нечта гуруҳлар қўлга олинди, улар портлашларни содир этиши керак бўлган, бунинг учун лозим бўлган барча нарса тайёр ҳолатда турган.

«Улар Сибирдан, Новый Уренгойдан келган. У ерда 17та тинтув ўтказилди ҳамда 20 киши қўлга олинди», - дея хабар берган Сиромолотов.

Унинг таъкидлашича, 21 апрелдан 24 апрелга қадар бўлган даврда 26 террорчи йўқ қилинган.

Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг эслатишича, 2017 йилда Россия махсус хизматлари Санкт-Петербургдаги гуруҳ бўйича ишлашган, у ҳам «Бессмертный полк» акциясидан аввал терактларга тайёргарлик кўрган. Шу ишларнинг якунига кўра, махсус хизматлар «Сибирдаги захира гуруҳи» изига тушган.Фото: v-gornom.ru

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru